date
views 8 067

Эмомали Раҳмон Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвонини берди

Эмомали Раҳмон Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвонини берди
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат арбоблари, илм-фан, таълим ва санъат вакилларига давлат мукофотларини топширди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тақдирлаш маросими бугун Душанбеда бўлиб ўтди. Тақдирланганлар махсус рейс билан билан Тожикистонга ташриф буюрдилар. Мукофотларни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон шахсан ўзи топширди.

Маросимда Шерали Жўраевга маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун Тожикистон халқ артисти унвони берилди.

Шунингдек, «Устоз-шогирд мактаби» ўзбек миллий мақом санъати бўлими ходими Мавлуда Ҳалиловага ҳам шундай юксак унвон топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Эмомали Раҳмон Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвонини берди