Яқинда Тошкентда бепул гала-концерт бўлиб ўтади​

Яқинда Тошкентда бепул гала-концерт бўлиб ўтади​
Яқинда Тошкентда бепул гала-концерт бўлиб ўтади​

Концерт дастури 29 сентябрь куни, соат 19:00 да бўлиб ўтади. Кириш бепул. Устоз ва мураббийлар байрами куни олдидан «Халқлар Дўстлиги» санъат саройи ёнида, байроқ остида жонли ижрода катта гала-концерт бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.

«Байрамни ўтказиш учун дам олиш куни – шанбани танладик. Концертга тушишга ҳамманинг ҳам имкони бўлмайди ва ўйлаймизки, бу халқимизга биз томондан қилинган ажойиб туҳфа бўлади», – деб айтади «Ўзбекконцерт» вакили.

Концерт халқ сайли тарзида ўтказилиб, уни томоша қилиш бепул бўлади.

Таъкидланишича, ёшлар қўшиқларини севиб тинглайдиган 10 нафар эстрада хонандаси ушбу гала-концертда иштирок этиш истагини билдиришган. «Ўзбекконцерт» ходими уларнинг исмини ошкор этишни истамади. «Бу халқимиз учун яхши сюрприз бўлақолсин», – деди у.

Концерт дастури 29 сентябрь куни, соат 19:00 да бўлиб ўтади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар