05:39 / 10.11.2018
6 948

Сардор Раҳимхон ва Тоҳир Усмоновга нима учун лицензия берилмаяпти?

Сардор Раҳимхон ва Тоҳир Усмоновга нима учун лицензия берилмаяпти?
«Ўзбекконцерт» ДМ директори Одилжон Абдуқаҳҳоров «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Одилжон Абдуқаҳҳоров интервью давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳамда хонанда Тоҳир Усмоновларга лицензия берилмаётгани сабабини қуйидагича изоҳлади.

Уларнинг лицензияси қайтариб берилади. ‘Ўзбекконцерт’ ДМ ‘Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи’ бор, ўша гуруҳлар томонидан лицензия бериш ёки бермаслик тартиби кўриб чиқилади. Топширилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, хулоса берилади ҳамда хулоса асосида фуқороларга лицензия берилади. Сардор Раҳимхон ёки Тоҳир Усмонов ижод қилиш мақсади бўлса, марҳамат ‘Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи’га мурожаат қилишлари мумкин. Бугунги кунга қадар ушбу хонандалар лицензиясини тиклатиш учун мурожаат қилишмаган.

Одилхўжа Абдуқаҳҳоров, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори


Эслатиб ўтамиз, Сардор Раҳимхон ҳамда Тоҳир Усмоновларнинг лицензияси «Ўзбекконцерт» ДМ йиғилишига бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, сабабсиз келмагани учун олиб қўйилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сардор Раҳимхон ва Тоҳир Усмоновга нима учун лицензия берилмаяпти?