19:00 / 27.11.2018
4 637

Украинанинг "Kazka" гуруҳи клипи "youtube"да 60 млн марта кўрилди

Украинанинг "Kazka" гуруҳи клипи "youtube"да 60 млн марта кўрилди
Украинанинг "Kazka" гуруҳи "Плакала" қўшиғига олинган клипи "youtube" тармоғида қарийб 60 млн марта кўрилди. Ушбу қўшиқ ҳозирда МДХ давлатларининг хит парадларида пешқадамлик қилмоқда. Қўшиқ 12 ҳафта "youtube"да пешқадамликни сақлаб қолган ҳолда Украина рекордини ўрнатди. Шунингдек, бу клип украинчада куйланган қўшиқлар орасида энг кўп кўрилган видео бўлиб турипти.

Ушбу қўшиқ қизлардан оналарга бағишлов сифатида тақдим қилинган. Қўшиқда оғир ва машаққатли турмуш ва муаммолардан чарчаган, йиғлаган оналар мадҳ этилади.

Тез оммалашган клипга эркаклар томонидан қилинаётган пародиялар ҳам интернет тармоғида кенг тарқалмоқда. Жумладан, Луганск юмористик гуруҳининг пародияси тармоқда 1,5 млн марта кўрилди. "Эркак йиғламайди" шиори остида рўй бераётган норасмий флешмоб видео-пародияларда эркаклар қисмати сатирик тарзда кулгига олинади.

Александра Зарицкая яккахонлигидаги "Kazka" гуруҳи ўтган йили тузилган. Гуруҳда, шунингдек, Никита Будаш (клавишлар ва гитара) ва Дмитрий Базуряклар (пуфлама чолғу) ҳам бор. Гуруҳ инди-поп жанрида ижод қилади. "Kazka" илк бор "Свята" қўшиғи билан 2017 йилда танилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Украинанинг "Kazka" гуруҳи клипи "youtube"да 60 млн марта кўрилди