15:02 / 10.12.2018
4 046

Фредерик Старр: "Ўзбекистон маданий мероси айсбергга ўхшайди"

Фредерик Старр: "Ўзбекистон маданий мероси айсбергга ўхшайди"
Тошкентда "Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва ўрганиш бўйича лойиҳалар" 2018 йил якунлари. 2019 йил "Йўл харитаси" халқаро мультимедиа форуми давом этмоқда.

Нуфузли тадбирнинг расмий очилишида сўзга чиққан таниқли шарқшунос олим, АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти илмий кенгаши аъзоси Фредерик Старр юртимиз ва Марказий Осиё маданий меросига "айсберг" дея таъриф берди.

– Ўзбекистон ва Марказий Осиё маданий мероси худди айсбергга ўхшайди, – деди Ф.Старр. – Бу мероснинг фақат бир қисмигина бизга маълум. Қолгани яшириниб ётибди. "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпларида" лойиҳаси доирасида излаб топилаётган нодир қўлёзмалар, тарихий ашёлар билан "айсберг"нинг кўздан пана қисми тобора очилиб бормоқда.

Олимнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Марказий Осиё маданий меросининг 85-90 фоизи бугунги кунгача етиб келмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фредерик Старр: "Ўзбекистон маданий мероси айсбергга ўхшайди"