08:12 / 20.12.2018
4 598

Голливуд фильмлари ва уларнинг онгга таъсири

Голливуд фильмлари ва уларнинг онгга таъсири
Телевизион пропагандалар ҳақида гапира туриб, биз кўп ҳолларда янгиликлар ва ток-шоуларни назарда тутамиз. Энди булар қаторига фильмларни ҳам қўшсак бўлади. Кино, тарғибот усули сифатида, ўта даражада самарали. У жуда юқори ҳиссий таъсир ўтказиш кучига эга бўлиб, фильм ижодкорлари ҳар қандай тарихий воқеа ёки шахсни осонликча керакли бўёққа бўяши мумкин. Бунда пропаганда инсонга пинҳоний, эмоционал даражада таъсир қилади.

Келинг, голливуд фильмларидан бир неча қизиқарли парчаларига диққат қилайлик.

– Кўпчилигимиз Вьетнам уруши тўғрисида суратга олинган голливуд фильмларини кўрганмиз. Гарчи америкаликлар бу урушда мағлубиятга учраган бўлса-да, экранларда улар кўп ҳолларда ғалаба нашидасини суради. “Рембо-2”ни эсланг, қаҳрамон душман-вьетнамликларни қириб ташлайди.

– Гап Рембо ҳақида кетар экан, “Рембо-3”ни ҳам эсласак. Воқеалар энди Афғонистонда рўй беради. Қаҳрамон Сильвестер Сталлоне дўстлари – мужоҳидлар билан (Рембо улар билан дўстлашган ва фильмда мужоҳидлар ижобий тарафлама ёритилган) совет лагерига ҳужум уюштиради ва манфур совет спецназини ўлдириб ташлайди, охирида тағин совет вертолётини ҳам уриб туширади.

– Жуда яқин ўтмишдаги Ироқ воқеаларичи? Америка киноларида АҚШ армияси аскарлари бизга худди қаҳрамонлардек кўрсатилади, сал бўлмаса дунёни террорчилардан халос қилувчи жафокашлардек гўё. Улар бостириб кирадиган мамлакат аҳолиси эса – ваҳшийлардек кўрсатилади. Энг қизиғи нимада, биласизми, Ироқ муаммоси ўзининг долзарблигини йўқотгач, Ироқ ҳақидаги фильмлар миқдори ҳам бирданига тушиб кетди.

– Америка жангари фильмларидаги қаҳрамонлар АҚШнинг ҳозирги сиёсий йўналишига аниқ мос тушади. Агар ўтган ўн йилликда Рэмбо ёки Жеймс Бонд каби киносуперменлар асосан совет шпионлари ва КГБ садистларига қарши курашган бўлса, 2002 йилда чиққан Бонд ҳақидаги фильм қаҳрамони шимолий кореяликларга асирга тушади ва ўша ерда даҳшатли қийноқларга дучор бўлади.

Буни нима деб изоҳласа бўлади?

– Пропаганда!

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Голливуд фильмлари ва уларнинг онгга таъсири