date
views 11 386

MY5`да яна бир янги сериал намойиш этилади

MY5`да яна бир янги сериал намойиш этилади

Режиссёр Нозим Тўлахўжаев “Менинг юртим” телеканали буюртмасига асосан “Автотест” номли янги сериални суратга олгани ҳақида хабар бергандик. Бу ҳақда Даракчи.uz хабар бермоқда.

Сценарий муаллифи Илмира Ҳасанова. Мазкур сериалнинг 1 - фасли 20 қисмдан иборат бўлиб, энг охирги замонавий технологиялар билан жиҳозланган янги автомактаб ҳудудида суратга олинди. Сериалда ҳайдовчилик гувоҳномасини шунчаки сотиб олиш эмас, астойдил ўқиб, ўрганиб олиш кераклиги, қолаверса, автоҳалокатларни содир этиб, йўл қоидаларни атай бузувчи шахслар ва улар дуч келадиган хавфли вазиятлар тўлақонли очиб берилган.

Ситком жанридаги мазкур сериал воқеалари ҳаётий кузатишлар асосида суратга олиниб, ундаги қаҳрамонлар севги ва рашк азобларини ҳам бошидан кечиради.

Сериал бош қаҳрамонлари автомактабнинг беш нафар ўқувчилари бўлиб, ролларни Адиз Ражабов, Нигина Анорбоева, Ражаб Адашев, Фарҳод Абдуллаев ҳамда Зуҳра Солиева ижро этган. Сериални январь ойида эътиборингизга ҳавола этиш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » MY5`да яна бир янги сериал намойиш этилади