08:30 / 31.12.2019
4 490

77 та ретро машиналар “Ўзбеккино”га топширилди

77 та ретро машиналар “Ўзбеккино”га топширилди
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги биносида Янги йил тадбири ўтказилди. Тадбирда таниқли киноижодкорлар, кино соҳаси мутахассислари, журналист ва блогерлар таклиф этилди.

Тадбир доирасида «Ўзбеккино» ҳовлисида ҳукуматимиз томонидан тақдим этилган 77та ретро авто ва мототранспортлар кўргазмаси ўтказилди. Мазкур автомашиналардан келгусида юртимизда суратга олинадиган фильмларда замон руҳини акс эттириш мақсадида фойдаланилади.

Тадбирда сўзга чиққан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов якунига етаётган йилда амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритиб, 2020 йилда амалга оширилиши кутилаётган ишлар ҳақида маълумoт берди.

Таъкидлаб ўтилганидек, янги йилда кутилаётган энг йирик ҳодисалардан бири Тошкент кинофестивалидир. 1968-1992 йил йиллар давомида ўтказилган бу фестивал ўз даврида жаҳон киносининг нуфузли тадбирларидан ҳисобланган. Янги йилда ушбу фестивалнинг тикланиши юртимиз маданий ҳаётидаги йирик воқеалардан бири бўлиши мумкин. Мазкур анжуман арафасида Алишер Навоий номидаги кино саройи реконструкция қилиниши ҳам кўзда тутилган.

Тадбирда шунингдек, жорий йилда юксак мукофотларга эришган ёш ўзбек киноижодкорлари ҳам тақдирланди. Жумладан, бир қатор халқаро кинофестивалларда юксак натижаларни қайд этган ёш кинорежиссёр Шокир Холиқовга янги фильмлар суратга олиши учун бир миллиард сўмлик сертификат тақдим этилди.

Тадбир иштирокчилари “Ўзбеккино” ҳузурида ташкил этилган Кино санъати музейи ҳамда Ёш киноижодкорлар лабораторияси билан ҳам танишдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 77 та ретро машиналар “Ўзбеккино”га топширилди