Ситора Фармонова: "Уятсиз сериалда суратга тушишим учун менга 700 минг доллар таклиф қилишган"

1 дақиқа ўқиш41.3K
Ситора Фармонова: "Уятсиз сериалда суратга тушишим учун менга 700 минг доллар таклиф қилишган"
Актриса Ситора Фармоновага уятсиз саҳналари бўлган Голливуд фильмида суратга тушиш учун 700 минг доллар гонорар таклиф қилишган. Ситора бу ҳақда «Sb.uz» порталининг «Очиқ суҳбат» лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«2008 йилда менга Голливуддан таклиф бўлган. Бу Sony Entertaiment Production ва ‘ТНТ’ телеканалининг қўшма лойиҳаси эди. Қўлимга қиймати 700 минг доллар бўлган икки йиллик шартнома келиб тушган. Бу таклифдан жудаям хурсанд бўлганман. Лекин кейин билсам сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналари бошланар экан. Мен бундай саҳналарни ўйнамайман, деганимда, менга сизда дублёр бўлади, дейишган. Лекин у саҳналарда мен эмас, дублёр ўйнаётганини саҳна ортидагилар билади, томошабин эса бу саҳналарда мени кўради.

350 та қисмли сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналар бошланади. Бу дегани 300 та қисмда шундай саҳналар бўлади, дегани. Томошабин сериални кўргани сари мендан нафратланишни бошлайди. ‘Ўзбекистондан чиққан қиз шунақа кинода рол ўйнабди’, дейишади.

Ўша 700 минг долларни олдим, бир, икки, беш ёки ўн йил ерман. Лекин бу кино чиққанидан кейин отам қандай бош кўтариб юради? Оила аъзоларимнинг ҳоли нима кечади? Хуллас, бу таклифни рад этганман. Кўпчилик нега ундай қилдинг, бу таклиф орқали сенга Голливудга йўл очиларди, дейишган. Мен уларга ‘мени Голливудга йўл эмас, оила аъзоларим, уруғ-аймоғим кўпроқ қизиқтиради’, деганман
», — дейди Ситора Фармонова.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?