Тошкент автобусларида чиптасиз юрганларнинг 92 фоизи 16–30 ёшдагилар бўлди

1 дақиқа ўқиш4
Тошкент автобусларида чиптасиз юрганларнинг 92 фоизи 16–30 ёшдагилар бўлди

Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланиб, йўл ҳақини тўламаган йўловчиларнинг аксарияти ёшлар экани маълум бўлди. 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида автобусларда чиптасиз ҳаракатланганларга нисбатан қарийб 139 мингта маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, жами 138 780 та баённоманинг 97 747 таси 18–30 ёшдаги йўловчиларга тегишли. Бу умумий қоидабузарликларнинг 70,4 фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари, 16–17 ёшли йўловчиларга нисбатан ҳам 30 533 та баённома тузилган. Ушбу кўрсаткич умумий рақамнинг 22 фоизига тенг.

Шу тариқа, 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йўловчиларга нисбатан жами 128 280 та баённома расмийлаштирилган. Яъни автобусларда йўл ҳақини тўламаслик билан боғлиқ қоидабузарликларнинг 92,4 фоизи айнан шу ёш тоифаси ҳиссасига тўғри келган.

Қоидабузарликлар жинслар бўйича ҳам таҳлил қилинган. Натижаларга кўра, 105 272 та баённома эркакларга нисбатан расмийлаштирилган бўлиб, бу умумий кўрсаткичнинг 75,9 фоизини ташкил этади. Аёлларга нисбатан эса 33 508 та ёки 24,1 фоиз баённома тузилган.

Статистикадан кўриниб турибдики, пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламаслик ҳолатларининг асосий қисми 16–30 ёшли йўловчилар орасида қайд этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?