16:50 / 17.06.2020
6 140

Ота-онасининг машҳурлиги соясида қолиб кетган ҳинд актёр ва актрисалари (фото)

Ота-онасининг машҳурлиги соясида қолиб кетган ҳинд актёр ва актрисалари (фото)
Фаолиятидан кўра машҳур шахсларнинг қариндоши сифатида маълум бўлган актёрлар кимлар эканига тўхталамиз.

Таниша Мукержи

Фото: Getty Images
Таниша ўз даврининг таниқли актрисаси Танужи ва режиссёр Шому Мукержининг қизи. Унинг опаси Кажол ота-онаси сингари Болливудда ўз ўрнини топган бўлса-да, Танишага бунга муяссар бўла олмаган. 2007 йилда суратга олинган «Сени деб » фильмидаги роли учун «Энг яхши дебют» номинацияси бўйича Vijay Awards мукофотини қўлга киритганига қарамай, кейинчалик унинг роллари муваффақиятли чиқмаган. 4 йиллик фаолиятида актриса сифатида эътирофга сазовор бўлолмаган Таниша кейинчалик телевидениеда фаолият юритишни афзал билган.

Удай Чопра

Фото: Getty Images
Удай афсонавий режиссёр Яш Чопранинг ўғли ва машҳур продюссер Адитя Чопранинг укаси. У илк бор роль ижро қилган «Севишганлар» фильми муваффақиятли чиққани ва «Энг яхши эркак дебют» номинацияси бўйича Filmfare Awards’ни қўлга киритган лекин кейинчалик Болливудни забт эта олмаган. Бош қаҳрамон ролларига таклиф бўлмагани сабаб «Тезлик» фильмидан кейин актёрлик карьерасига нуқта қўйган.

Эша Деол

Ҳема Малини ва Дхамендранинг қизи Эша илк марта «Ким менинг юрагимдан сўрайди?» фильмида роль ижро қилган ва 2008 йилга қадар киносаноатда фаол бўлган. Юлдузли оиланинг фарзандига катта умид билан қаралганига қарамай, у ўз ўрнини топа олмаган. Актрисанинг ўзи агар унга яхши фильмлардан таклиф кўп бўлганида ҳозир энг талабгир актрисалардан бири бўла олиши аниқ эканлигини таъкидлайди.

Тусшар Капур

Фото: Getty Images
Тусшарнинг отаси Житендра актёр, опаси Экта бўлса таниқли продюссер ҳисобланади. Тусшар ўзини бир қанча фильмларда синаб кўрган бўлса ҳам актёр сифатида отасичалик омадли бўлолмаган. У мухлисларга «Қувноқ фирибгарлар» фильмидаги Лаки сифатида таниш холос.

Соҳа Али Хон

Фото: Getty Images
Соҳа 70 йилларнинг энг чиройли актрисаларидан бири Шармила Тагорнинг қизи, таниқли актёрлардан бири бўлган Саиф Али Хоннинг синглиси сифатида маълум. Унинг арсеналида бир қанча фильмлар бўлишига қарамай, актриса акаси ва онасичалик машҳурликка эриша олмаган.

Мимоҳ Чакраборти

Фото: Getty Images
Таниқли юлдуз Митхун Чакрабортининг ўғли Мимоҳ 2008 йилда «Жимми» фильмида илк марта суратга тушган ва ушбу фильм Filmfare Awards’да «Энг яхши фильм» деб топилган. Шунга қарамасдан у бир чарақлаб кейин сўнган актёрлардан ҳисобланади. У отасичалик Болливудда ўз ўрнини топа олмаган.

Аржун Капур

Фото: Getty Images
Аржун машҳур продюссер Бони Капурнинг ўғли. 2012 йилда у суратга тушган Ishaqzaade кинотанқидчиларнинг эътирофига сазовор бўлган. У нақд икки марта Filmfare Awards мукофотининг «Энг яхши дебют» номинациясига лойиқ кўрилган. Лекин Аржун ҳам Болливудда бошқа актёрлар соясида қолиб кетган.

Имрон Хон

Фото: Getty Images
Актёр Амир Хонинг жияни Имрон «Бир муҳаббат тарихи» фильмида муваффақиятли роль ижро қилган ва бир қанча мукофотлар, хусусан, Filmfare Awards’га ҳам лойиқ кўрилган. Лекин фаолияти давомида у Амир Хончалик бўла олмаган. «Бир куни Деҳлида» фильмидан кейин эса киносаноатни тарк этишга ва бошқа суратга тушмасликка қарор қилган.

Манба: Daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ота-онасининг машҳурлиги соясида қолиб кетган ҳинд актёр ва актрисалари (фото)