18:46 / 01.10.2020
5 306

«Мона Лиза»нинг яна бир сири очилди

«Мона Лиза»нинг яна бир сири очилди
Фото: «News.artnet»
Леонардо да Винчининг «Мона Лиза»си (яна бир номи «Жокондо») жаҳон санъати тарихида энг аҳамиятли ва жумбоқли асарлар сирасига киради. Олимлар ҳануз уни ўрганиш билан банд. Масалан, яқинда ўтказилган тадқиқотда картинада яширин расм борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «News.artnet» хабар берди.

Расмни мультиспектрал таҳлилдан ўтказган экспертлар бўёқлар остида рассом томонидан қолдирилган чизмаларга дуч келишди. Да Винчи «спольверо» техникасидан фойдаланган (бунда игнада чизилган излар кўмир кукунлари ёрдамида тўлдирилиб, расм кўчириб олинади). Юқори технологиялар картинанинг ёрқин жойларида кўмирда чизилган изларни топишда ёрдам берди.

Олимлар илк марта машҳур санъат асарида ушбу техникани учратишганини айтишмоқда. «Мона Лиза»ни анча йиллардан бери ўрганаётган тадқиқотчи Паскаль Коттнинг тахминича, яширин сурат картинадан нусхалар олишда фойдаланилган бўлиши мумкин.

Маълумот учун: ушбу машҳур асар Франциядаги Лувр музейида сақланмоқда. Тахминлардан бирига кўра, суратда ипак сотувчининг рафиқаси Франческо дель Жокондо тасвирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Мона Лиза»нинг яна бир сири очилди