Бугун Tashkent City Конгресс-ҳолида “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирга таклиф этилган Ўзбекистон ва Туркия маданият ва санъат арбоблари, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, дипломатик корпус вакилларига сериалнинг биринчи қисми намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур сериал Туркиянинг “Bozdag film” компанияси томонидан суратга олинган. Davletov.uz ёзишича, съёмка учун Туркиядаги 30 гектар майдонда юртимизнинг XIII асрга оид муҳити жонлантирилган. 1200 нафар ишчи-хизматчининг меҳнати билан 3500 кв/м майдонда баландлиги 5,5 метр бўлган икки қаватли Хоразмшоҳ саройи қурилган. 200 дан ортиқ либосчилар ўзбек ва турк рассомлари эскизлари асосида минглаб тарихий костюмларни тикиб, тайёрлашган. Истанбулдан 750 км масофадаги Оқсарой музофотида саҳро жанг саҳналари суратга олинган.
Маълумотга кўра, сериалининг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, унинг премьераси 2021 йилнинг январь ойида телетомошабинларга тақдим этилиши режалаштирилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди