10:46 / 20.11.2020
3 265

Турк актрисаси Хазал Кая иштирокидаги сериал йил лойиҳаси бўлиши мумкин

Турк актрисаси Хазал Кая иштирокидаги сериал йил лойиҳаси бўлиши мумкин
Фото: «Haber global.com»
Турк актрисаси Хазал Кая бош қаҳрамон ролини ўйнайдиган янги сериал йил лойиҳаси бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Haber global.com» хабар беради.
Маълум қилинишича актриса «Пере Паласдаги ярим тун» сериалида бош қаҳрамон сифатида суратга тушади.

Чарльз Кинг томонидан ёзилган илмий-оммабоп китобдан олинган 8 қисмли ушбу сериалда Истанбулдаги меҳмонхона, журналист қиз ва вақтлараро саёҳат ҳақида ҳикоя қилинади. Хазалнинг айтишича, у сценарий билан танишиб чиқиб ушбу рол у учинлигини билган. У ижро этадиган қаҳрамонини ҳис қилиб, иккиланиб ҳам ўтирмай роль ижро қилишга розилик берган.

Бундан ташқари, актриса ушбу лойиҳанинг муваффақиятли чиқиши ва энг муҳим воқеалардан бири бўлишига ишонганини таъкидлаган. Karga Seven Pictures’нинг Netflix учун тайёрлаган лойиҳасига Эмре Шаҳин режиссёрлик қилади.

Маълумот учун, «Тақиқланган севги» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган Хазал Кая илк фаолиятини эпизодик роллар ижросидан бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк актрисаси Хазал Кая иштирокидаги сериал йил лойиҳаси бўлиши мумкин