13:10 / 06.01.2021
3 018

Дипика Падуконе 52 миллион обуначиси бор Instagram саҳифасидаги ҳамма суратларни ўчириб ташлади

Дипика Падуконе 52 миллион обуначиси бор Instagram саҳифасидаги ҳамма суратларни ўчириб ташлади
Фото: DNA india
Ҳинд актрисаси Дипика Падуконенинг Instagram саҳифасини нафақат ҳиндистонликлар, балки бутун дунёдан мухлислар кузатиб боради. Бир неча йил ичида актрисанинг обуначилари 52,6 миллионга етган. Тўй маросимидаги фантастик суратлар мухлислар эътиборини жалб қилмай қолмаган.

Аммо актриса ҳаммасини янгидан бошлашга қарор қилган ва 2021 йилнинг 1 январь куни саҳифасида, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини байрам билан табриклаб, миннатдорчилигини билдирган ҳамда бахтли онлари муҳрланган суратларни ўчириб ташлаган.

Афтидан бу орқали актриса ҳаёт ҳеч қачон аввалгидек бўлмаслиги, тушкунликка тушмасдан янги ҳаёт ҳикоясини ёзиш кераклигига ишора қилган.

Шундан кейин Instagram саҳифасига Янги йилда қандай образда бўлганини кўрсатиш мақсадида жойлаган постига актриса яқинлари ва оила аъзоларининг кузатиши ҳамда хушомадларига кўра, профессионал ютуқларни қўлга киритганига қарамай, шахс сифатида ўзгармагани ва бу борада уларнинг роли нақадар беқиёс эканлиги ҳақида уларнинг ўзлари оз-моз билиши, оиласи ва дўстлари билан вақтини узлуксиз чоғ ўтказиш ғоят муҳим эканлигини ёзиб қолдирган.

Шунингдек, изоҳда, вақтини бундай ўтказиш уни ўзидан кетиб қолмаслиги, қаердан келгани ва ҳозирда эришган марраларига етиб келиши учун нималар керак бўлганини эслатиб туришини қўшимча қилиб, бошқаларга ҳам танаффус қилишни тавсия қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дипика Падуконе 52 миллион обуначиси бор Instagram саҳифасидаги ҳамма суратларни ўчириб ташлади