21:21 / 07.02.2021
2 830

Америкалик хонанда Ариана Гранде 20 марта Гиннеснинг рекордлари китобидан ўрин олди

Америкалик хонанда Ариана Гранде 20 марта Гиннеснинг рекордлари китобидан ўрин олди
Фото: Getty Images
Поп йўналишида ижод қилиши билан яхши таниш бўлган америкалик хонанда Ариана Гранде 20 марта Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.

Маълум қилинишича, 27 яшар хонанда афсонавий мусиқачилар The Beatles, Мэрайя Кэри ва Рианна қаторидан ўрин олган. Мазкур муваффақиятга эришишига янги тақдим қилган Positions альбоми сабабчи бўлган. Альбомдан ўрин олган шу номли қўшиқ Billboard Hot 100 чартида етакчилик қилган.

Умумий ҳисобда, Гранде томонидан куйланган бешта қўшиқ турли йилларда Billboard Hot 100’да биринчи бўлгани унга Гиннеснинг 20-рекордини олиб келган. Улар орасидан Thank u, Next, 7 Ring, Stuck with u вa Rain on me ўрин олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Америкалик хонанда Ариана Гранде 20 марта Гиннеснинг рекордлари китобидан ўрин олди