21:16 / 15.05.2021
3 484

Пикассонинг «Дераза қаршисида ўтирган аёл» картинаси аукционда 103 млн долларга сотилди


Фото: Twitter / Christie’s
Пабло Пикассонинг «Дераза қаршисида ўтирган аёл» («Мария-Тереза») картинаси аукционда 103,4 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Christie’s кимошди уйига таяниб, Esquire хабар берди.

Рассомнинг 1932 йилда ишланган картинаси 19 дақиқада сотилиб кетди. Якуний баҳо 90 миллион долларни ташкил этган, бироқ янги харидорнинг қўшимча барча тўловлари ҳисобига у 103,4 миллион долларга айланган. Савдолар аввалида экспертлар уни 55 миллион долларга баҳолаган эди.

«Дераза қаршисида ўтирган аёл» сўнгги бор 2013 йилда аукционга қўйилган эди. Ўшанда у 44,8 миллион долларга аноним харидорга сотилганди.

Шунингдек, аукционда бошқа рассомларнинг ишлари ҳам сотилган: Клод Моненинг 1899—1903 йиллар яратилган «Ватерлоо кўприги. Туман эффекти» картинаси — 48 миллион доллар, Марк Ротконинг 1970 йилдаги «Номсиз» картинаси — 38,1 миллион доллар.

Шунингдек, сотилган картиналар орасида Ван Гогнинг «Тринкветайлдаги кўприк» (37,4 миллион доллар), Энди Уорхолнинг «Икки Мерилин» (15,8 миллион доллар), Марк Шагалнинг «Флейтист» (1,6 миллион доллар) асарлари ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Пикассонинг «Дераза қаршисида ўтирган аёл» картинаси аукционда 103 млн долларга сотилди