14:50 / 16.06.2021
4 818

Дилдора Ниёзова россиялик миллиардер Алишер Усмонов унинг мухлиси экани ҳақида сўзлаб берди (видео)


Фото: «Дарё»
Хонанда Дилдора Ниёзова «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Дилдора Ниёзова суҳбат давомида мухлислари орасида миллиардер Алишер Усмонов ҳам бўлгани, Алишер Усмонов яхши кўриб тинглайдиган қўшиғи ҳақида гапириб берди.

"Тўғриси интернет тармоқларини мунтазам кузатмаганим учун у инсонни танимас эдим. Вилоятма вилоят тўйларда юрганмиз-да. Кейин турмуш ўртоғим «бу инсонни кимлигини биласанми, бу инсон дунёнинг энг бой одамларидан бири», дедилар.

Бир куни уларнинг хизматига борганимизда «ҳамма жим бўлсин», деб, бутун давра жим бўлгандан сўнг ижодим ҳақида жуда ҳам яхши фикрларни, тилакларни билдирдилар.

«Сени кўришим керак» деб номланган қўшиғим бўларди, Алишер Усмонов ушбу қўшиғимни жуда яхши кўриб тинглардилар. Бир тадбирларида шу қўшиғимни йигирма марталаб айтганман, шу қадар кўп куйлаганимдан ўзим ҳам чарчаб кетганман", - деди Дилдора Ниёзова.

Маълумот учун, Дилдора Ниёзова 1978 йил 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Халқлар дўстлиги саройида олти маротаба яккахон концерт дастурини тақдим этган. 300 дан ортиқ муаллифлик қўшиқлари, ўн тўртта мусиқий альбоми бор. Оилали, икки фарзанднинг онаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дилдора Ниёзова россиялик миллиардер Алишер Усмонов унинг мухлиси экани ҳақида сўзлаб берди (видео)