Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

3 дақиқа ўқиш4.6K
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Машҳур ҳинд актрисаси Шридеви ҳаёт бўлганида 13 августда 58 ёшга тўлган бўларди. Актриса ёруғ оламни тарк этганига 3 йил бўлган бўлса-да, унинг ижросидаги «Меҳрибонгинам» ва «Жаноб Ҳиндистон» фильмлари ҳамон томошабинлар қалбида яшайди. 2011 йилда суратга олинган «Инглиш-Винглиш» фильми эса у роль ўйнаган сўнгги картина бўлиб қолди.
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Фото: Bollywoodtime
Фильмнинг аксарият саҳналарида актриса оч ва касалманд бўлиб туюлади. Гўё у вазн сақлаш ва соғлом турмуш тарзининг чегарасини ажрата ололмайдигандек. У чиндан ҳам нозик қоматини сақлаб қолиш учун озиб кетганди.
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Фото: Bollywoodtime
Ҳайрон қолдирадиган жиҳат шундаки, Шридеви 14 йил давомида (1997 йилдан 2011 йилгача) фильмларда суратга тушишдан воз кечган ва актрисалик фаолиятини тарк этган. Лекин унда Кажол ва Видя Балан сингари фильмларни танлаб суратга тушиш имконияти бор эди.

Шунча йилдан сўнг уни кинога қайтишга нима ундади? «Йўлбарс» (Пули) фильмининг продюсери учун суратга олиш жараёнида унинг талабларини қондириш қийин кечди. У ҳатто фильмнинг кассабоплиги тушиб кетганига қарамай, ўз улушини талаб қилиб, продюсерларни судга берди.
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Фото: Bollywoodtime
Актрисанинг талаб қиладиган гонорари шунчалик баланд эдики, бошқа продюсерлар ҳатто унга яқинлаша олмаган. Унинг актрисалик қобилиятини тан олган ва уни юлдузга айлантирган Колливуд эса энди уни кўргиси ҳам келмасди.

Ундан «Баҳубали» фильмида иштирок этишни сўрашган, лекин ижодкорлар унинг ҳаддан ташқари юқори тўловларга бўлган талабини қондиришдан бош тортгани учун актриса рад жавобини берган.
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Фото: Bollywoodtime
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Шридеви Америкада «Инглиш-Винглиш» фильми суратга олинаётганида ақл бовар қилмас харидлар қилган, дўконларда жуда катта маблағ сарфлаган.

Фильм яхшигина даромад олганини ҳисобга олиб, киноижодкорлар бу ҳақда сахийлик билан сукут сақлашган.

1984 йилда Shоw Time киножурналининг биринчи сони муқовасида Шридеви сурати чиққан. Мақолалардан бирида актрисанинг ўша пайтдаги гонорари 14 минг рупий эканлиги қайд этилган.
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Фото: Bollywoodtime
Шу тариқа Шридеви муваффақият зинапоясидан жуда тез кўтарила бошлади, чунки унинг фильмлари кетма-кет блокбастерларга айланарди.

У Мумбайдаги беш юлдузли меҳмонхонада доимий хонага эга эди. Унинг «Тўқима», «Судья Чоудри», «Сирли олмос,» «Чандни» каби фильмлари катта муваффақият қозонди. Томошабинлар унинг гўзаллиги ва истеъдодига қойил қолишди, аммо у яратган образлар борган сари бир-бирига ўхшаш бўлиб борарди.
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Фото: Bollywoodtime
У «Шафқатсиз» (1984) фильмида янги партнёри Амитабҳ билан жуфтлик ролини ўйнади, лекин фильм омадсизликка юз тутди. Шундай бўлишига қарамай, Болливуд Шридевига шунчалик муҳаббат қўйган эдики, Дҳармендра унга «Ҳиндистоннинг Мерилин Монроси» деб ном қўйди, унинг хушчақчақлигини эса 70 йиллардаги машҳур актриса Мумтозга қиёслади.

Оилали Митхун Чакраборти билан бўлган муносабати ҳам актрисанинг имижи ва машҳурлигига соя сола олмаган. Бундан ташқари, Жая Прада билан доимий рақобати иккаласининг ҳам янгиликлар марказида бўлишларига сабаб бўларди.

Шридевининг Санжай Датт билан ягона фильми («Йўлда йўқолган», 1993) катта шуҳрат қозонди. Кўплаб фильмларда роль ижро этган Анил Капур билан биргаликдаги роллари эса кўпчилик қалбидан жой олганди.
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Шридевининг болалиги
Фото: Bollywoodtime

90 йиллар ўрталарида болалигидан Шридевининг суянган тоғи бўлган онаси Ражешвари вафот этди. Онасиз актриса ўрмонда адашиб қолган қизалоққа ўхшаб қолди. Унинг синглиси Шрилата билан бўлган ёмон муносабатлари бахтсизлигини янада кучайтирди. Шридевининг режиссёр Сатти Шури билан жанжали эса катта шов-шувга айланди.

Аллақачон оила қурган Боней Капурга турмушга чиқишга мажбур бўлганида эса Шридеви 36 ёшда эди.
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Фото: Bollywoodtime
Ҳозиргача кўп саволлар жавобсиз қолган. Шридевининг ижоди гуллаган даврида орттирган бойлиги қаерда қолди? Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, актрисанинг ота-онаси қизининг бутун бойлигини қариндошларига юқори фоизли қарз сифатида берган ва хонавайрон бўлган.

Мактабга бориш имкониятидан маҳрум бўлган Шридеви ўз меҳнатидан топган пулларини тўғри сарфлаш учун етарли билим ва тажрибага эга эмас эди. Шридеви тўрт ёшиданоқ рол ижро эта бошлаган ва йўқотилган болалиги ҳақида ҳеч қачон очиқчасига айтмаган.
Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
Фото: Bollywoodtime
Шридеви инглиз тилида гаплашишга қийналар, оммавий ахборот воситаларида берган интервьюсида соддагина кўринарди. Мумбайдаги Андҳери аҳолиси актрисани ёлғиз ўзи чакана савдо дўконларида харид қилганини тез-тез кўришган: ҳеч ким уни танимаган ёки эътибор беришмаган.

Актрисалик — Шридевининг қўлидан келган ва муваффақият қозонган ягона касб эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?