Ўзбекистон Миллий матбуот марказида жума куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот-хизмати журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказди, дея хабар беради Sof.uz.
Президент матбуот котиби — президент Девони раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фаолиятида қабул қилинаётган Қарор, Фармон ва Фармойишларни кенг жамоатчиликка тезкор ва холисона етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот-хизмати ҳузурида Пресс холл фаолияти ташкиллаштирилганини маълум қилди.
«Пресс холлда шунингдек, президентимиз томонидан Ҳукуматимиз, Давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари олдига қўйилаётган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ОАВ вакиллари билан матбуот-анжуманлари ташкил этилади», — деди Комил Алламжонов.
Алламжонов шунингдек, Пресс холл фаолияти президент Шавкат Мирзиёевнинг «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» ғоясидан келиб чиқиб йўлга қўйилганини маълум қилди.
Эндиликда Ўзбекистон Ҳукумати аъзолари ва бошқа мансабдор шахслар журналистлар билан учрашувлар ўтказиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб борадилар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Лукашенко: “Дунё мамлакатлари доллар ва еврога қизиқишни йўқотмоқда”