20:13 / 21.09.2018
5 145

Тошкентлик эркак интернет орқали танишган маъшуқасининг эрини ўлдирди

Тошкентлик эркак интернет орқали танишган маъшуқасининг эрини ўлдирди
Тошкентда 1986 йилда туғилган Холидбек Маҳкамов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Моҳира исмли қиз билан ижтимоий тармоқлар орқали танишиб қолгач, турли мавзуларда мароқ билан гаплашадиган бўлди, деб ёзмоқда Hordiq.uz нашри.

Эркак ҳам, аёл ҳам оиласини унутди. Танишиб олганларидан кейин тез-тез учрашиб турадиган бўлди. Бу учрашувлар охир-оқибат уларни хиёнат қилишга ундади.

Холидбек Моҳирага эридан ажрашиш талабини қўя бошлайди. У хотинидан воз кечишини, ўзи унга уйланишини айтди. Аммо Моҳира жазманининг талабига кўнмади. Эри билан ажрашишдан бош тортди.

Холидбек эса қарорида қатъий туриб олди. Моҳирага етишишнинг турли йўлларини қидира бошлади. Шунда ўз жазманига эришиш йўлида унинг эрини орадан олиб ташлашга қарор қилди.

Моҳиранинг турмуш ўртоғи шифокор эди. Холидбек шериги билан Моҳиранинг эрини касал кўриб қўйиш баҳонасида олдиндан тайёрлаб қўйилган уйга чақиради. Ичкарига киргач, уриб-тепиб, оёқ-қўлини боғлаб қўяди. Салкам уч кун ҳатто сув ҳам бермай, шу тарзда мажбуран тутқунликда сақлаб, кейин бўғиб ўлдиради.

Қотиллар унинг пластик карточкаси, уяли телефон аппаратлари, бир неча сўм пули, жами 11 миллион 805 минг сўмлик шахсий буюмларини ўзлаштириб олади. Фуқаролик паспортини ёқиб юборади. Ўзини эса яна бир танишларининг автомашинасига ортиб, дарё бўйида қазилган чуқурга кўмиб юборади.

Холидбек ва унинг ҳамтовоғи томонидан амалга оширилган хунрезлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан фош этилди.

Суд томонидан икки қотил узоқ йиллик муддатга озодликдан маҳрум этилди. Автомашинаси билан жиноятга шерик бўлган учинчи шахсга ҳам тегишли жазо тайинланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентлик эркак интернет орқали танишган маъшуқасининг эрини ўлдирди