Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор"- "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин ҳақида тўхталишдан олдин мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бугун нафақат стадионни тўлдиришди, балки бўш жой қолдиришмади. 1996 йилги мавсумда ҳам худди шундай атмосфера ҳосил қилишгани ёдимда. Футболчилар, мураббийилар, раҳбарият амалга ошираётган ишларнинг ҳаммаси мухлисларнинг хурсандчилиги учун. Ҳақиқий байрам бўлди. Қайсидир маънода сўнгги дақиқалар ҳаяжонли ўтди десам адашмайман. Бундай қўллаб - қувватлашдан кейин ҳар қандай ғалаба ёқимли ва қадрли. Суперлигада кураш давом этади. Ўткинчи ўйин йўқ", - дейди Бабаян.
- Пенальтини тепишда кўрсатма қандай бўлганди ёки ўша вазиятда футболчиларнинг ўзи ҳал қилдими?
- Жамоада шундай элементлар борки, кийиниш хонасида муҳокама қилиб олинади. Жокичнинг охирги жамоаларидаги ижро борасида статистикаси яхши эканлигини кўришимиз мумкин. Пенальтини уролмади, лекин ажойиб гол урди. Йигитларга охиригача курашгани учун, мухлисларга ажойиб олқишлар учун миннатдорчилик билдираман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда