Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (0:1) баҳсидан кейин наманганликлар устози Самвел Бабаян фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида
- Бугунги баҳс чемпионат жуда қизиқарли ва муросасиз кечаётганидан далолат беради. Биз устунликка эга бўлдик, аммо ўйин тақдири дурангга қараб кетаётганди. Шунга қарамасдан, маҳорат ва сифат ўз сўзини айтди. Жуда хурсандмиз. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз. Йигитларимизга алоҳида раҳмат. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.
- "Навбаҳор" бунгача Олмалиқда "Қизилқум"ни ва Наманганда "Бунёдкор"ни ютганди, бугун эса 11-ўриндаги Динамо билан баҳс олиб борди. Қанчалик қийин бўлди?
- Аввало, Самарқандда эканлигимдан жуда бахтиёрлигимни айтиб ўтишим жоиз. Бу ер – футбол шаҳри. Суперлига Самарқандга қайтганидан хурсандман. Бу ерда ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Ғалаба қозониш учун ҳар доим характер кўрсата олиш керак. Бугунги кунда қайсидир жамоани яққол фаворит деб кўрсатиш хато, ҳамма астойдил курашмоқда. Алоҳида айтиш керак, "Динамо" ҳимояда тартибли ўйнади. Озгина вақт чўзишлар ҳам бўлди, лекин бу ҳам футболнинг бир қисми.
- Ғолиб муҳокама қилинмайди. Аммо "Навбаҳор" яққол вазиятлардан фойдалана олмади...
- Кўп вазиятлар ҳосил қилдик. Ўйин тақдирини олдинроқ ҳал қилишимиз мумкин эди. Лекин бу – футбол. Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди.
- Рустам Ашурматов яна бир меҳмон ўйинда "Навбаҳор"га 3 очко келтирмоқда. Унинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- У мавсумолди йиғинимизнинг сўнгги қисмида сафимизга қўшилди, бундан бағоятда шодмиз. Рустам – Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳиятли аъзоси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар