
U-23 Осиё кубоги "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Эрон – Қатар баҳсидан олдинги матбуот анжуманида эронликлар бош мураббийи Меҳди Маҳдавикия ва жамоа сардори Ёсин Салмони иштирок этди.
- Мусобақа ҳақида фикрларингиз...
"Бизда тайёргарлик учун кам вақт бўлди. Асосан, маҳаллий клублар ва Ироққа қарши ўйнадик. Айнан охирги 2 та ўйинимиз Ироққа қарши кечди", – деди бош мураббий Меҳди Маҳдавикия.
"Бу ерга яхши ўйин кўрсатиш учун келдик. Турнирда яхши натижа қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", – деди Ёсин Салмони.
- Гуруҳдаги рақиблар хусусида қандай фикрдасиз?
- Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Уларга нисбатан ҳурматимиз баланд. Эътиборимизни ўз ўйинимизга қаратамиз.
- Ушбу мусобақага келишдан олдин бир нечта Али Ризо Ризоий ва бошқа футболчилар айрим сабабларга кўра таркибга кира олмади?
- Бу биз учун катта йўқотиш эмас. Барча позицияларда иқтидорли футболчиларимиз бор. Ўйлайманки, бу мусобақада бизга халақит қилмайди.
- Эрон терма жамоаси сардорига савол. Қатарга қарши ўйиндан нималарни кутяпсиз?
- Балки биз жуда ёш жамоадирмиз, лекин яхши таййёргарлик олиб бордик. Ижобий натижа кўрсатишга кучимиз етади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар