U-23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Эрон - Қатар (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Эрон бош мураббийи Меҳди Маҳдавикия ва ярим ҳимоячи Муҳаммад Ходабандехло қатнашди.
"Бугунги ўйинда икки очко йўқотдик. Иккала таймда ҳам тўпни, ҳам ўйинни назорат қилдик. Афсуски дуранг натижа қайд этилди. Бугун Қатардан ҳар жиҳатдан устун эдик. Рақиб ҳам ёмон ўйнамади ва ўзига керакли натижани қўлга киритди. Ўйлайманки кейинги ўйинларда ижобий натижаларга эришамиз", - деди Меҳди Маҳдавикия.
"Бугун яхши ўйин ўтказдик. Рақибдан яхшироқ ўйнадик. Афсуски хатоларимиз туфайли биринчи гол ўтказиб юбордик, лекин ўйинга қайтиб ҳисобни тенглаштира олдик. Ўйлайманки бу кейинги ўйин олдидан бизга яхши сабоқ бўлади", - деди Муҳаммад Ходабандехло.
- Бугун жамоаингиз жисмоний жиҳатдан Қатардан устун эди. Ғалаба учун нима етишмади?
- Биз биринчи гол ўтказиб юборганимиз туфайли ғалаба қозона олмадик. Жисмоний томонлама ҳақиқатдан ҳам рақибдан кучли эдик. Бундан ташқари бизнинг ўйинчилар Қатар футболчиларидан бироз ёшроқ.
- Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакам бугун кўп карточка кўрсатган бўлса ҳам яхши ишлади. Умуман олганда ҳакамлар ҳақида гапиришни хоҳламасдим.
- Қатарнинг ўйини сиз учун сюрприз бўлдими?
- Йўқ, Қатар биз олдиндан кутган ўйинни намойиш этди. Биз ҳам ўз ўйинимизни кўрсатдик.
- Икки кундан кейин 2-тур ўйини бор.
- Биз тикланиш жараёнини бошлаймиз. Иккинчи турда Туркманистонга қарши ўйнаймиз ва ҳозирги энг асосий мақсадимиз ўша баҳсда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади