01:09 / 08.06.2022
1 338

Меҳди Маҳдавикия: "Ўзбекистон ёш ва кучли таркибга эга экан"

Меҳди Маҳдавикия: "Ўзбекистон ёш ва кучли таркибга эга экан"
Ўзбекистон U-23 ҳамда Эрон U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувдан (1:1) сўнг, Эрон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Меҳди Маҳдавикия матбуот анжуманида биринчи бўлиб иштирок этди.

- Бугун яхши ўйин ўтказдик, аммо мусобақага ёшроқ таркиб билан келганимиз сезилди. Рақиб жамоа сафидаги 20-рақамдаги футболчи менда илиқ таассурот қолдирди.

Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, аммо кўрганингиздек, тўп дарвоза тўрига киришни истамади. Баъзида, футболда шундай ҳам бўлиб туради. Афсуски, таркибимиздаги барча футболчилар ҳам Эрон чемпионатида тўп сурмайди.

Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон U23 ёш ва жуда кучли таркибга эга экан. Қатар эса, турнирда тажрибалироқ футболчиларга кўпроқ суянди. Туркманистон ҳам келажакни ўйлаб ёшроқ футболчиларга ишонч билдирди.

Асл мақсадимиз Олимпиадага йўлланма олиш. Мусобақа биз учун улкан тажриба бўлди. Ҳал қилувчи биринчиликда бор имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Меҳди Маҳдавикия: "Ўзбекистон ёш ва кучли таркибга эга экан"