Шахмат Олимпиадаси. Йигитларимиз ишончли, қизларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишди

Шахмат Олимпиадаси. Йигитларимиз ишончли, қизларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишди
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг учинчи куни ниҳоясига етди.

Қувонарлиси, 3-кунда вакилларимиз ғалабани тантана қилди. Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, аёллар жамоамиз замбиялик рақибаларига умуман имконият қолдирмади, 4:0.

Шу тариқа, йигитларимиз 2 тадан ғалаба ва дуранг қайд этган ҳолда, 6 очко жамғарди. Қизларимизда эса 4 очко бор.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар