13:20 / 03.08.2022
1 253

Ўзбекистон шахмат жамоаси Словакия устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистон шахмат жамоаси Словакия устидан ғалаба қозонди
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида давом этаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 5 турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ғалабага эришди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Шу кунгача мусобақада уч ғалаба ва битта дуранг қайд этган жамоа 5 турга келиб Словакия терма жамоаси устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Словакия терма жамоасининг биринчи тахтадаги вакили, халқаро гроссмейстер Жергуск Пехасни мағлуб этди.

Жавоҳир Синдаров эса Жураж Друскадан устун келди.

Нодирбек Ёқуббоев Виктор Газикни мағлубиятга учратган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов Кристофер Репкага ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шу тариқа 5 турдан сўнг Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 4 ғалаба ва бир дуранг билан кучли ўнликда боришмоқда. Ҳозирда эркаклар жамоаси ҳисобида 9 очко бор.

Эслатиб ўтамиз, шахмат олимпиадасининг тўртинчи кунида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси дуранг, аёллар терма жамоаси эса ғалаба қайд этганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон шахмат жамоаси Словакия устидан ғалаба қозонди