1 281
Шахмат Олимпиадаси. Вакилларимиз навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, умумий рейтингда 2-ўринга кўтарилиб олди
Фото: Шахмат федерацияси
Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳри мезбонлигида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 5 август кунги баҳслари якунланди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 7-тур доирасида Перуга қарши дона сурди ва 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини ғалаба билан якунлади. Жавоҳир Синдоров ушбу турда дам олди.
Аёллар терма жамоаси аъзолари Сербияга қарши баҳсда 1,5:2,5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Нилуфар Ёқуббоева, Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова дурангга эришган бўлса, Маржона Маликова рақибига ютқазиб қўйди.
7-турдан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумий рейтингда 2-ўринга кўтарилиб олди, қизлар эса 45-поғонадан жой олган. Эслатиб ўтамиз, эркаклар терма жамоаси мусобақага 14-рақамда, аёллар эса 46-рақамда сараланган.
6 август куни 8-тур баҳслари бўлиб ўтади. Унда эркаклар терма жамоаси Германия билан ўйнаса, аёллар Шимолий Македонияга қарши дона суради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди