
Фото: Шахмат федерацияси
Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳри мезбонлигида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 7 август кунги баҳслари якунланди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 9-тур доирасида пешқадам Арманистонга қарши дона сурди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов ва Жавоҳир Синдоров ўз партияларини ғалаба билан якунлади. Нодирбек Абдусатторов иштирокидаги партия дуранг билан якун топди. Шамсиддин Воҳидов ушбу турда дам олди.
Мазкур ғалабадан кейин кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумий рейтингда 1-ўринга кўтарилиб олди ва чемпионлик учун катта қадам ташлади. Мусобақада яна иккита тур қолмоқда, мазкур баҳслар 8 ва 9 август кунлари бўлиб ўтади. Кейинроқ Ўзбекистоннинг 8-турдаги рақиби маълум бўлади.
Шахмат ОлимпиадасиЎзбекистон ЭркакларАрманистон БаҳсиНодирбек ЁқуббоевЖаҳонгир ВоҳидовЖавоҳир Синдоров Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг