Ўзбекистон миллий жамоасининг Камерун дарвозасига киритган голини томоша қилинг

Жанубий Кореяда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 қатнашчиси саналган Камерун билан ўртоқлик баҳсини ўтказиб, ҳар икки бўлимда биттадан гол уриб ишончли ғалабага эришди.
Биринчи бўлимда Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Ҳожимат Эркинов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Одил Ҳамробековнинг узатмасини Остон Ўрунов голга айлантирди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) September 23, 2022
Шу тариқа Сречко Катанец жамоаси кетма-кет 7-ғалабани қўлга киритди. «Оқ бўрилар» 2022 йилдаги барча ўйинда ғолиб бўлишди.
Ўзбекистон 27 сентябрда мундиалда қатнашадиган яна бир жамоа Коста-Рика билан баҳс юритади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг