1 173
Отабек Шукуров: "Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, терма жамоа ўйини ҳар доим муҳим аҳамият касб этади"
Термамиз етакчиси, Туркиянинг "Фотиҳ Карагумрюк" клуби хавбеки Отабек Шукуров Қозоғистон билан учрашувдан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
- 15 йиллик танаффусдан сўнг дерби яна қайтди, принципиал баҳсда чиройли ғалабага эришилди. Ўйин ҳакида фикрларингиз қандай?
- Ғалабадан ҳамма хурсанд, ўз майдонимизда ютуққа эришганимиз қувонарли. Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, терма жамоа ўйини ҳар доим муҳим аҳамият касб этади, чунки мухлислар биздан ғалаба кутишади. Бизнинг ҳозирги режаларимиз – Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати саралашига таёргарлик кўриш. Биринчи навбатда, тактик жиҳатдан янги жамоа тузиш устида бош қотиряпмиз.
- Сўнгги йиғинларда терма жамоага кўп футболчилар жалб этилмоқда, айниқса, ёш ўйинчилар. Терма жамоанинг тажрибали футболчиси сифатида бунга қандай қарайсиз?
- Менимча, бу жуда тўғри қарор. Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари 2 йилдан сўнг бошланади. Ҳозирги вақтда ёшларга имкон берилса, улар 2-3 йилдан сўнг энг оптимал формада катта турнирларда иштирок этишади Улар жамоанинг келажаги, эртага терма жамоада ҳам ҳозирги ёшлар тўп тепишади. Ҳозирги ўйинлар эса ёшларимизга катта тажриба беради. Бизни олдинда Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати саралаши кутиб турибди. Ёшлар эса ўша мусобақаларда ватанимиз номидан ўйнашлари лозим, шунинг учун ёшларга имконият беравериш керак.
- Катта турнирлар, босим йўқ, муррабийга эса вақт ва ресурс тақдим этилган ҳозирги вақтда терма жамоадагм ички муҳит қандай ҳолатда?
- Жамоада кайфият яхши. Ҳамма бир тан-у, бир жон бўлиб ҳаракат қилмоқда. Дўстона муҳит ҳукм суряпти, атмосфера аъло даражада. Қачонки яхши жамоа йиғилганда, натижага эришиш мункун. Ўйинчилар қандай даражада бўлмасин, жамоа сифатида шакилланмаган бўлса, натижа бўлмайди. Кўриб турганизгиздек, яхши жамоа бўлиб йиғилдик ва шунга яраша кичик бўлса ҳам натижа бор.
- Россия билан ўртоқлик учрашуви хақида фикрингиз?
- Россия – кучли рақиб. Айтиб ўтганимдек, биз ҳар бир ўртоқлик баҳсида жамоа тузишга, ўйинимиз сифатини яхшилашга ҳаракат қиламиз.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди