ЖЧ-2022 гуруҳ босқич охирги турида Саудия Арабистони 1:2 ҳисобида Мексикага ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди.
“Мексика ўйинни шиддат билан бошлашини билардик, чунки плей-оффга чиқиш учун йирик тўп фарқи билан ғалаба қозонишлари керак эди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, дарвозабонимизга раҳмат, ҳисоб бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Бир сонияга ҳам умид қилмадик, эҳтимол охирги уч дақиқадан ташқари, ўзимизга ишонч қайтди, аммо аллақачон кеч бўлганди.
Мексиканинг босими туфайли қийналдик. Тўпни ушлаб тура олмадик. Жамоамизнинг асосий муаммоси шу: жангда жисмонан тенг бўлиш керак. Футболчиларни табриклайман, аммо бу ўйинда ғалабага лойиқ эмасдик. Бундай жамоа учун плей-оффга чиқиш доимо қийин – Саудия Арабистони бунга бир марта 1994 йил эришган. Мазкур учрашув олдидан буни такрорлашни ният қилгандик, лекин ўтган баҳсни ҳисобга олсак, бунга лойиқ эмасдик”, дейди саудияликлар устози Эрве Ренар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди