09:48 / 16.12.2022
1 189

Руслан Нуриддинов тарихий ғалабани қўлга киритди

Руслан Нуриддинов тарихий ғалабани қўлга киритди
Ҳамюртимиз Руслан Нуриддинов дунё биринчилигида -109 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бу билан андижонлик полвонимиз икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланди.

Нуриддинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди. Бу унинг фаолиятида дунё биринчилигидаги иккинчи чемпионлик. Ҳамюртимиз энг яқин таъқибчисини 8 кгга ортда қолдиришга эришди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ

Эркаклар, -109 кг:
1. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) - 397 (177+220) кг
2. Гиорги Чхеидзе (Грузия) - 389 (170+219) кг
3. Рафаел Кастильо (Колумбия) - 388 (174+214) кг

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Руслан Нуриддинов тарихий ғалабани қўлга киритди