20:00 / 21.02.2023
274

Холандни олмоқчимисиз? Бир миллиард евро тўланг!

Холандни олмоқчимисиз? Бир миллиард евро тўланг!
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанднинг агенти Рафаэла Пимьента норвегиялик ҳужумчининг трансфер суммасини эълон қилди. Унга кўра, 23 ёшли ўйинчининг трансфер суммаси бир миллиард еврони ташкил қилади.

- Эрлинг Холанднинг ҳозирги нархи бир миллиард евро туради. Мен буни жиддий айтяпман ва бунга ишонман, - деди Рафаэла Пимьента Telefoot нашрига.

Холанд Англия Премьер-лигасида дебют мавсумини ўтказяпти.

Моҳир ҳужумчи мавсум давомида барча турнирларда 31 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 32 марта ишғол қилди.

Холанднинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилгача давом этади. Шартномада футболчини 2024 йилнинг ёзида 180 минг еврога трансфер қилиши мумкинлиги ҳақида банд борлигини айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Холандни олмоқчимисиз? Бир миллиард евро тўланг!