Ўзбекистонлик футболчи Азиз Амонов Теҳроннинг “Истиқлол” футбол клуби билан шартномани бир тарафлама бекор қилиб, Қаршининг “Насаф” клуби сафига келиб қўшилганди. Кейинроқ “Истиқлол” футболчининг “Насаф” учун рўйхатдан ўтишига қаршилик кўрсатди ҳамда унинг трансфер сертификатини тасдиқлашдан бош тортди.
“Насаф” Азиз Амоновда “Истиқлол” билан шартномани бекор қилиш учун етарлича асос бўлганлигини маълум қилиб FIFAга хат юборди. FIFA эса ишни ўрганиб чиқди. Бугун ташкилотнинг тегишли палатаси “Насаф” сўровини қаноатлантириб, Амоновни Лига рўйхатидан ўтказиш жараёнини якунлашга рухсат берди.
Маълумот учун, “Насаф” Азиз Амоновни MyLeague онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтказганди. Аммо жараённи тўлиқ якунлаш учун “Истиқлол” клубининг халқаро трансфер сертификатини тақдим этиши кутилаётган эди.
Эрон жамоасида FIFA қарори юзасидан апелляция киритиш учун 10 кун вақт бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди