17:09 / 02.03.2023
223

Япония U-20 устози: "Бир неча кун олдин "Пахтакор" U-21 билан назорат учрашуви ўтказдик"

Япония U-20 устози: "Бир неча кун олдин "Пахтакор" U-21 билан назорат учрашуви ўтказдик"

Япония U-20 терма жамоаси бош мураббийи Коити Тогаши Осиё Кубоги олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

- Япония терма жамоасининг турнирдаги мақсади қандай?

- Мақсадимиз – Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Лекин биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишимиз керак. Рақибларимиз ҳам анча кучли, ҳеч кимга осон бўлмайди.

- Ушбу таркиб билан Осиё Кубогига қанча вақт тайёргарлик кўрдингиз?

- Турнир олдидан футболчилар клубларда йиғин ўтказаётган эди ва шу сабаб уларни йиғмадик. Ўтган йили саралаш мусобақасидан олдин йиғин ўтказгандик, саралаш босқичидан сўнг эса назорат учрашувларида иштирок этиб, футболчиларимизнинг яхши спорт формада бўлишини таъминлаб турдик. Мусобақага етарлича тайёргарлик кўрдик.

- Эртага Хитой терма жамоасига қарши кечадиган учрашувда жамоангиздан нима кутмоқдасиз?

- Хитой терма жамоаси кучли рақиб, гуруҳимиз ҳам осон эмас, лекин биз режа бўйича ҳаракат қилишимиз керак. Эртага биз учун осон учрашув бўлмайди.

- Қибрай спорт базасида машғулот олиб боряпсизлар, яратилган шароитлардан қоникдингизми?

- (кулади) Қибрай спорт базаси "Пахтакор"га тегишли экан. Бир неча кун олдин "Пахтакор" U-21 таркиби билан назорат учрашуви ўтказдик. "Пахтакор" ёшлар жамоасида кучли техникага эга ўйинчилар бор экан, назорат учрашуви учун уларга минатдорчилик билдираман.

U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Япония – Хитой учрашуви эртага "Жар" стадионида соат 15:00 да бошланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Япония U-20 устози: "Бир неча кун олдин "Пахтакор" U-21 билан назорат учрашуви ўтказдик"