10:50 / 19.03.2023
474

Ишга бормасангиз ҳам, тонгги соат 5 да уйғониш учун 5 та сабаб

Ишга бормасангиз ҳам, тонгги соат 5 да уйғониш учун 5 та сабаб

“Бир неча ойдирки, эрталаб соат 5 да туряпман”, деган гаплар қулоққа чалинади баъзан. Бунда сиз ҳар тонгда ёқимли бонус — китоб ўқиш, шеър ёдлаш, пианино чалиш ёки спорт залида машқ қилишга сарфлайдиган қўшимча 4 соат бор. Нима учун эрта туриш муҳимлигини ва бу ҳаётингизни қандай ўзгартириши мумкинлигини аниқлашга қарор қилдик, деб ёзади Мариэ Cлариэ нашри.

Иш, севимли машғулотлар ва спорт учун кўпроқ бўш вақт

Кундалик эрта уйғониш туфайли ҳафтада ўзингизга сарфлашингиз мумкин бўлган қўшимча соатлар бор: тоза ҳавода машқ қилиш (айниқса, жуда тоза ҳаво, ёзда унчалик иссиқ бўлмайди), китоб ўқиш ва ҳоказо. Эрталаб вақтли уйғониш билан анчадан буён бошлай олмаётган ишлар — чет тили ўрганиш, кайфиятни кўтарадиган машғулот билан банд бўлишингиз мумкин.

Эрта туриш саломатлик учун фойдали

Физиолог Нерина Рамлахан эрта ухлаш ва барвақт туриш мия фаолиятини ва тери ҳолатини яхшилашини таъкидлайди. Унинг муаллифлигида чоп этилган китобда ярим тунгача бўлган 90 дақиқа организмни қайта тиклаш учун энг самарали вақт эканлигини таъкидлайди. Бизнинг миямиз ҳам циркад ритмлар, қуёш ботиши ва қуёш чиқишига боғлиқ бўлган биологик тебранишлар билан синхронлаштирилади. Маълум бўлишича, тонгда туриш энг яхши ва энг осон йўлдир. Бу одат бора-бора тананинг уйғонишини осонлаштиради.

Вақтни сукунатда ўтказиш имконияти

Тонгги соат 5:00 да иш куни ҳали бошланмаган, демак, қўнғироқлар ва чексиз билдиришномаларсиз жимгина дам олиш имконияти мавжуд. Эрталаб — медитация қилиш учун энг яхши вақт. Шу тариқа сиз қандай қилиб тўғри нафас олиш, диққатни ўзингизга қаратиш ва танани тинглашни ўрганасиз. Эрталабки машқлар стресс даражасини пасайтиради ва кун бўйи энергия беради.

Чидамлиликни чиниқтириш

Ирода кучи — бу қанчалик тез ёки секин баҳсларга берилиб кетишимиз, янги ва кутилмаган вазифаларни енгишимиз кўрсаткичидир. Ирода — бу доимий машқ қилиш керак бўлган фаолиятдир. Эрта туриш эса ўзини ўзи бошқаришни янги даражага “кўтариш”нинг яна бир усули ҳисобланади.

Ўзингиз билан фахрланиш

Тонгда барвақт уйғониш ва кунни самарали бошлаш ўзингизга бўлган ишончингизни оширадиган кичик ғалабадир. Янги мақсадларга эришиб, ўзингиз билан фахрланишга ҳақлисиз. Бунинг ёрдамида кайфият яхшиланади ва бутун кун учун тетиклик ва энергия захираси тўпланади. Ва шу билан бирга, бу ҳаёт сифатини яхшилайдиган янги фойдали одатдир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ишга бормасангиз ҳам, тонгги соат 5 да уйғониш учун 5 та сабаб