Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпионини 40 сонияда таслим этди

Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпионини 40 сонияда таслим этди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирининг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. -52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди.

Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган самарқандлик дзюдочимиз финалда ҳам чемпионлик учун кўп вақт сарфламади. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони косоволик Дистрия Красничи атиги 40 сония ичида таслим этилди.

Бу Келдиёрова учун «Катта дубулға» турнирларидаги тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.


Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар