Бокс бўйича ЖЧ—2023. Шоҳжаҳон Абдуллаев Қирғизистон вакилини мағлуб этди
1 дақиқа ўқиш160

Бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 2-кунги баҳсларида 2 май, сешанба куни бўлиб ўтмоқда.
-86 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Абдуллаев дастлабки босқичдаги жангини Қирғизистон вакили Эркин Адилбек Уулуга қарши ўтказди.
Жангнинг биринчи раунди тўлиқ ўзбекистонлик боксчининг устунлигида ўтди. Иккинчи раундда ҳам Абдуллаев фаолроқ бўлди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Ўзбекистон вакилининг ғалабасини қайд этди.

2 май куни Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) кечки дастурда жазоирлик Юнус Немоучига қарши рингга чиқади.
Аввалроқ Мужибилло Турсунов ва Руслан Абдуллаев ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, кейинги босқич масаласини ҳал қилганди.
- #Бокс Жаҳон Чемпионати
- #Шоҳжаҳон Абдуллаев
- #Қирғизистон Вакили
- #Ўзбекистон Вакалати
- #Жасурбек Йўлдошев
- #Руслан Абдуллаев
- #Бокс
- #Жаҳон Чемпионати
- #Ўзбекистон
- #Қирғизистон
- #Эркин Адилбек Уулу
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…