Италия чемпионатида 38-тур баҳслари ўтказилиб, 2022-2023 йилги мавсум якунланди.
А Серияда жорий йилдан амал қиладиган янги қоидаларга кўра бош соврин учун курашган ва мусобақани тарк этадиган жамоаларнинг очколари тенг келиб қолса, кўрсаткичлар (тўплар фарқи, ўзаро ўйин)дан қатъий назар, қўшимча ўйин ўтказилади. Бу ўзгариш мавсум бошланишидан аввал эълон қилинган.
Шу боис 31 очкодан жамғарган “Специя” ҳамда “Верона” кейинги ҳафта нейтрал майдонда ҳал қилувчи учрашувда беллашади. Ғалаба қозонган жамоа А Серияда жон сақлаб қолади. Мағлубиятга учраган клуб эса қуйи лигага тушиб кетади.
"Специя" - "Верона" беллашуви Ўзбекистон миллий терма жамоасининг режаларига таъсир ўтказиши мумкин. Чунки терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов айни пайтда "Специя" клубида ижара асосида тўп тепади. Гарчи ҳамюртимиз захирада қолиб кетаётган бўлса ҳам мавсумни якунлаб қўйиши лозим.
11 июнь куни Ўзбекистон МТЖ "CAFA Nation`s Cup" турнири доирасидаги илк баҳсда Уммонга қарши майдонга тушади. ФИФА кунлари 12 июндан бошланишини инобатга олсак, Шомуродов Уммон билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг