"Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб:
- Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академиясини ташкил этиш;
- Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтини Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузурига ўтказиш;
- Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Спорт академияси ректорининг тавсиясига асосан ёшлар сиёсати ва спорт вазири томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар, Спорт академиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:
- жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган кадрларни, Осиё ва параосиё, олимпия ва паралимпия ўйинларида, шунингдек жаҳон кубоги ҳамда чемпионатларида натижа кўрсатадиган спортчиларни тайёрлаш;
- кадрларни тайёрлаш жараёнида илғор таълим технологияларини ва хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш;
- давлат ва нодавлат спорт ташкилотлари спорт базаларидаги ўқув машғулот йиғинларини таҳлил қилиш жараёнига профессор-ўқитувчилар ва талабаларни жалб этиш, машғулотларни ўтказишнинг илғор усулларини жорий этиш;
- юқори спорт натижаларига эришган таниқли спортчиларнинг жисмоний, техник, тактик ва психологик хусусиятларини таҳлил қилиш, замонавий спорт назарияси ва амалиёти, элита спортчиларни тайёрлаш, усуллари ва хусусиятларини ўрганиш;
- Республика, Осиё, Жаҳон чемпионатлари ва кубокларини ҳамда олимпия ва паралимпия ўйинларини мунтазам таҳлил қилиб бориш, элита спортчиларни тарбиялаш, ахлоқий тарбиялаш ва бошқариш, допинг назорати, халқаро мусобақалар таҳлил натижаларини тажрибада қўллаш;
- спортчи ва тренерлик фаолиятининг тадқиқот усуллари, замонавий спорт ютуқларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга оид илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш.
Спорт академиясининг мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши тасдиқланади.
Ўзбекистон, давлат, спорт, академия “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди