
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мусобақадаги учинчи ўйинида турнирдаги 2-ғалабасини расмийлаштирди. Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов ва Илҳом Ҳамроевнинг учта голига қўшниларимиз битта гол билан жавоб қайтаришди – 3:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳдаги очколари сонини 6тага етказиб, ҳозирча 2-ўринга кўтарилди. Бугун тур доирасида Эрон – Афғонистон, Тожикистон – Қирғизистон ўйинлари ўтказилади. Вакилларимиз дастлабки икки турда мезбонларни мағлуб этган, афғонларга эса ютқазганди.
CAFA Futsal Cup-2023. 3-тур
Ўзбекистон – Туркманистон – 3:1
Голлар: Ихтиёр Ропиев 3ʼ, Акбар Усмонов 13ʼ, Илҳом Ҳамроев 35ʼ - Шири Байрамдурдиев 37ʼ.
Ўзбекистон: 1. Равшан Элибоев, 2. Хушнуд Эркинов, 3. Машраб Одилов, 5. Суннатилла Жўраев, 11.Акбар Усмонов.
Захира: Аббос Элмуродов, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Ихтиёр Ропиев, Абдулла Солиҳов, Абдувалиев.