Ўзбекистон Суперлигаси 11-турдан қолдирилган "Насаф" - "Пахтакор" баҳси якунланди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Камолиддин Тожиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун мамлакатимизнинг икки кучли жамоаси куч синашди. Катта ўйинда ким кўп хато қилса, ўша мағлубиятга учрайди. Рақиб кўпроқ тўп назоратига эгалик қилди.
Легионерлар имкон қадар жамоага ёрдам бериш учун ҳаракат қилишмоқда. Ўзбек футболида ўз ўрнини топиб кетиш осон эмас. Йигитлар тезкор, интерсиф футболга имкон қадар тезроқ мослашиши керак. Йигитлар ҳам буни яхши тушуниб туришибди.
Бугун Жигаурида иккита ажойиб вазият бўлди. Аммо у имкониятдан фойдалана олмади.
Ҳар бир ўйинимизда мазмун бор. Қолган жамоалар билан солиштирганда биз нисбатан маънолироқ ўйин намойиш этяпмиз.
Футболчиларнинг ҳар бирига алоҳида таъкидлаймиз: шошилмаслик муҳим. Ҳар қандай ишда сабр билан ҳаракат қилиш лозим. Дарвозабон Умид Эргашевга ҳам тезкор паслар бўйича алоҳида кўрсатмалар берганмиз.
Насруллаев жароҳати борлиги боис 3-4 та ўйинни ўтказиб юборди. Шунинг учун бугун уни эртароқ захирага олишга қарор қилдик", - деди мутахассис.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!