13:40 / 19.09.2023
967

"Ал-Ҳилол" бош мураббийи: "35 йиллик фаолиятим давомида бунақа жамоани кўрмаганман"

"Ал-Ҳилол" бош мураббийи: "35 йиллик фаолиятим давомида бунақа жамоани кўрмаганман"

«Ал Ҳилол» бош мураббийи Жорже Жезуш ўйиндан кейин «Навбаҳор» ҳақида жуда кескин фикрлар билдирди.

- "Ўйин қийин бўлди. ҳар дақиқада рақиб футболчисининг майдонда ётгани сабабли ўйин темпи тушиб кетди. Бир вақтнинг ўзида 2-3 нафар футболчи майдонда ётибди, мен бундай футболга ўрганмаганман.

Бугунги натижа мени умуман хавотирга солмайди, чунки биз бугун футбол кўрмадик. Мен бундай зерикарли ва кулгули футбол ўйнаб кўрмаганман. Мен 35 йиллик фаолиятимда «Навбаҳор»дек вақтни чўзиб, анти-футбол ўйнайдиган жамоани кўрмаганман.

 Биз футбол ўйнашни хоҳламайдиган жамоага қарши баҳс олиб бордик. Барча ҳакамнинг ҳаракатларини кўрди, унинг даражаси рақибимиз билан бир хил экан", - деди Ал Ҳилол» бош мураббийи Жорже Жезуш.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт