"Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев Championat.asia сайтига интервью берди.
- "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклаймиз. Жамоа мавсумни қандай ўтказди?
- Оғир мавсум ўтказдик. Чемпионликни қўлга киритиш осон бўлмади. Менимча, тарихдаги энг қийин чемпионлик унвонига сазовор бўлдик. Мана шундай ирода билан чемпионликка эришиш керак.
- "Пахтакор" Суперлига ғолиби бўлганига қарамай, Ўзбекистон кубоги ва мамлакат суперкубокида муваффақиятга эриша олмади. Бундай натижа борасида қандай фикрдасиз?
- "Пахтакор" ҳар бир мусобақада ғолиб бўлишга интилади. Мамлакат кубоги ва суперкубогидаги иштирокимизни эрта якунлаганимиз қониқарли бўлмади. Кейинги мавсумда натижаларимизни янада яхшилаймиз. Олдимизга қўйган режалар ва мақсадлар улкан. Янги база ва академия қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Ишлашда давом этамиз.
- Янги академия ва база қаерда бунёд этилмоқда ва қачон фойдаланишга топширилади? Бу ҳақда батафсил маълумот бера оласизми?
- Кейинги учрашганимизда, бунга ўзингиз бевосита гувоҳи бўлганингиз яхшироқ, назаримда. Ҳозир эса чемпионликни нишонлайлик.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг