
"Боруссия" Д бош мураббийи Эдин Терзич Бундеслигада "Боруссия" М (4:2) устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Ушбу мавсумда биз билан зерикиб қолмаслигингиз аниқ! Ўйиннинг бошини биз умуман бошқача тасаввур қилгандик. Ҳисоб 0:2 бўлганидан кейин жамоа ишонч, куч ва катта мақтовларга лойиқ ишлар бажаришди.
Албатта, тезда рақибларга жавоб қайтарганимиз яхши иш бўлди. Ўйиндаги энг яхши даврни иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида ўтказдик, бироқ буни ҳисобда исботлай олмадик.
Якунда ғалаба қозонганимиз муҳим бўлди. Кўрсатилган характер ва урилган тўртта голдан мамнунмиз. Бироқ ўтказиб юборилган икки гол бизни ташвишга солди", - деди Терзич.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.