Осиё футбол конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда “Насаф” клубига қарши учта қарор қабул қилди.
Бу ҳақида футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар қилди.
Фото: Футболиум
Фото: Футболиум
“Икки кун ичида ОФК интизом қўмитаси ЎФАни 5 минг, “Насаф”ни эса 50.375 доллар жаримага тортди.
ЎФА Осиё Кубоги доирасидаги Сурияга қарши ўйин тур фирмалар рекламаси акс этган либосларда келган мухлислар учун жазоланди. “Насаф” эса “Ас-Садд”га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида мухлислар тош отгани ва у ҳакам ёрдамчисига теккани, “Шаржа”га қарши баҳсда эса рақиб ўйинчиси кўзига лазер тутгани учун жазоланди.
Қайд этиш жоиз, ЎФА ноябрда Афғонистонга қарши Осиё Кубоги U-23 саралаш ўйинида уч нафар мухлис майдонга югуриб чиққани учун 15 минг доллар жаримага тортилганди”, — деб ёзади Никимбаев.