Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал босқичида Таиландни мағлубиятга учратди (2:1). Кўтаринки кайфиятда якунланган учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Жалолиддин Машарипов фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида фикрларингиз?
- Таиланд бўлгани билан осон ўтмаслигини билар эдик. Улар ҳам оддий терма жамоа эмас. Таиландни 1-2та тўп фарқи билан ютганмиз. Биринчи голдан сўнг ўйинни бўшаштирдик. Улар ҳисобни тенглаштиргач, биз яна темпни оширдик ва гол урдик. Кўрган бўлсангиз, яна ташлаб юбордик. Барибир эҳтиёткорлик бор эди.
- Ҳисоб тенглашгач қандайдир ҳаяжон ёки босим юзага келмадими?
- Ўйиннинг илк дақиқаларидан ҳаяжон йўқ эди. Кеча кечга яқин тана ҳароратим кўтарилди. Отабек Шукуров ҳам шу сабабли майдонга тушгани йўқ. Ўйнай олмасамчи, деган ҳаяжон ўтди. Ўйнашим керак, дедим. Отабек Шукуровнинг умуман гапиришга ҳоли йўқ эди. Битта мен эмас, 2-3 нафар футболчилар шамоллаган ҳолда ўйнадик. Барибир ютанмиз деган ишонч бор эди. Ютишимиз ҳам керак эди.
- Ҳозирги Қатар ҳақида нима дея оласиз?
- Қатар доим биз учун қулай рақиб бўлиб келган. Қатар Ўзбекистондан доим қўрқиб ўйнайди. Бу терма жамоага қарши аввал яхши ўйнаганмиз ва ютганмиз. Бу сафар ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқамиз.
- Кейинги ўйингача терма жамоа сардори сифатида футболчиларни кайфиятини кўтариш зиммангизда...
- Кийиниш хонасидаёқ кайфиятни кўтардик. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши. Равшан Эрматов ҳам келиб бизнинг кайфиятимизни кўтаришади, деб ўйлайман. Бир томондан мухлислар ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳамма биз билан бирга эканлигини ҳис қиляпмиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”