
ЎФФ анжуманлар залида 2014 йилнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтаётгани ва унда федерация президенти Мираброр Усмонов нутқ сўзлагани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Мираброр Зуфарович ўз нутқида Олимпия терма жамоамиз борасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Умид қиламизки, Бразилияда бўлиб ўтадиган олимпиадада тарихда биринчи марта Ўзбекистон олимпия терма жамоасини кўрамиз!
Бахтиёр Ашурматов "Навбаҳор" ва Олимпия терма жамоасида ишлаганига кўпчилик норози бўлиши турган гап. Аммо бу борада биз катта талаб қўйганмиз. Агар Олимпия терма жамоаси Риодаги турнирга йўл ололмаса нафақат Ашурматов, балки Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов, профессор Рустам Акромов ва масъулиятли вазифада бўлиб турган Самвел Бабан ҳам ишдан кетади. Бу мутахассислар футболимиздан четлатилади”, - дейди Мираброр Усмонов.
Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар